Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон Европа Иттифоқида барча турдаги пўлатларни пайвандлаш ихтиросини патентлади

Ўзбекистон Фанлар академияси ходимлари томонидан яратилган ихтиро ёрдамида иш вақтини 70 фоизгача қисқартириши мумкин

Фото: «Cut-metall»

«Дунё» ахборот агентлигининг хабарига кўра, Ўзбекистон Фанлар академияси ходимлари томонидан барча турдаги титан ва пўлатларнинг қотишмаларини пайвандлашда ёрдам берадиган флюсларнинг 12 та маркаси ишлаб чиқилди.

Фюслар қалинлиги 4 миллиметр ёки ундан каттароқ ҳажмдаги никель қотишмаларни ишлаб чиқариш имконини беради. Маълумотларга кўра, флюсларни ишлаб чиқариш технологияси ва таркиби Европа Иттифоқида патентланган.

Флюслар, шунингдек, саноат ва савдо объектларни (қувурлар, кўприклар, технологик объектлар ва бошқалар) қуришда ҳам қўлланилиши мумкин. Хабарда келтирилишича, ушбу ихтиро 1 метрлик металлни пайвандлаш нархини ўртача 14 доллардан 20 долларгача камайтириши ҳамда пайвандлашга кетадиган вақтни 70 фозигача қисқартириши айтилмоқда.