Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 17октябр · Шанба
USD 12 055,90 ▲ +44,25 EUR 13 572,53 ▲ +109,87 RUB 144,16 ▲ +0,99 GBP 16 078,95 ▲ +167,12
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон энг кўп қалампир экспорт қилаётган 5 та давлат номи маълум бўлди

Экспорт ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда камайди. Сурхондарё ҳудудлар миқёсида энг кўп қалампир экспорт қилди

Фото: «thesfmarket.com»

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг  январь-август ойларида Ўзбекистон 19 та хорижий давлатларга қиймати 6 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 7 минг тонна қалампир экспорт қилган.

Қайд этилишича, қалампир экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 минг тоннага камайган. 2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон  қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

• Қозоғистон – 4,4 минг тонна;
• Қирғиз Р. – 866 тонна;
• Россия – 599 тонна;
• АҚШ – 219,4 тонна;
• Германия – 161 тонна.

Республика бўйича, январь-август ойларида хорижга энг кўп қалампир экспорт қилган вилоятлар рўйхатида Сурхондарё (1,7 минг тонна), Фарғона (1,2 минг тонна) ва Жиззах (777 тонна) қайд этилди.