Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 7октябр · Чоршанба
USD 11 790,79 ▲ +12,34 EUR 13 285,86 ▲ +86,93 RUB 137,78 ▼ −0,57 GBP 15 655,81 ▲ +75,28
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси қайта ташкил этилди

Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси Президент қарори билан МЧЖга айлантирилди. Компаниянинг устав капитали 1 млрд долларга етказилади.

Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси МЧЖга айлантирилди. «Ўзбекистон Республикасининг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ «Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасининг бошқарув компанияси» акциядорлик жамияти устав капитали 100 миллион долларга тенг «Ўзбекистон Республикасининг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси» МЧЖ шаклидаги инвестиция компанияси сифатида қайта ташкил қилинди.

Инвестиция компаниясининг устав капитали 1 миллиард долларга етказилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Инвестиция компаниясининг кузатув кенгаши раиси ҳисобланади.

Инвестиция компанияси инвестицияларни қуйидаги усуллар билан жалб қилади:

  • кредит (қарз) олиш ва Инвестиция компаниясининг устав капиталига инвесторларнинг пул маблағларини жалб қилиш;
  • юридик шахсларни ташкил этиш ёки уларнинг устав фондларида (устав капиталида), шу жумладан мол-мулк сотиб олиш йўли билан иштирок этиш;
  • йирик институционал ва стратегик инвесторлар билан ҳамкорлик ўрнатиш, шу жумладан нуфузли халқаро молия марказларининг юрисдикцияларидан фойдаланиш.

Мавзуга доир: