Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Молия

Молия вазирлиги Open budget порталидаги шубҳали овоз ва лойиҳаларни ўрганади

Фуқаролар «Ташаббусли бюджет» доирасида айрим лойиҳалар қисқа муддат ичида минглаб овозлар тўплаётгани бўйича эътироз билдирмоқда. Молия вазирлиги шубҳали деб топилган овоз ва лойиҳаларни ўрганиб чиқади.

Фото: Kommers.uz

Фуқаролар томонидан «Ташаббусли бюджет» жараёни доирасида айрим лойиҳалар қисқа муддат ичида минглаб овозлар тўплаётгани юзасидан эътирозлар билдирилмоқда. Бу бўйича Молия вазирлиги ахборот хизмати мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, шубҳали тўпланган овозлар деб топилган лойиҳалар бўйича ушбу мурожаатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилади. 

Ўрганишлар натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади. Овоз бериш жараёнининг муддати тугагач барча овозлар қайта текшириб чиқилади.

Маълумот учун, овоз бериш жараёнлари 2022 йилнинг 17 сентябрига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, «Ташаббусли бюджет» жараёнининг иккинчи мавсуми 24 августдан старт олди. Ушбу мавсум учун республика бўйлаб қарийб 1 триллион 62 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши кутилмоқда.