Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон Озарбайжон билан саноат мулкини муҳофаза этишда ҳамкорлик қилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Озарбайжон саноат мулкини муҳофаза этишда ҳамкорлик қилиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Битим 2022 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланганди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Озарбайжон саноат мулкини муҳофаза қилишда ҳамкорлик қилади. «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон ҳукуматлари ўртасида саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2022 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Мавзуга доир: