Ўзбекистонда 2022 йилнинг август ойида маҳаллий йўналишларда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари июль ойига нисбатан бир ойда ўртача 2,1 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари август ойида июлга нисбатан 2,1 фоизлик ўсишни кўрсатган.
Шунингдек, бу кўрсаткич йил бошидан бери 7,1 фоизга арзонлашган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,3 фоизга кам демакдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь ойида ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари 2 фоизга ошгани, мартда эса 1,2 фоизга пасайгани ҳақида хабар берилганди.


