Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди

Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 1,5 фоизга камайди. Бунда олтин нархи пасайишининг таъсири 483,6 млн долларни ташкил қилди.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2022 йил 1 август ҳолатига кўра, 34 миллиард 607,3 миллион долларни ташкил этиб, июль ойига нисбатан 976,2 миллион долларга камайди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида сўз боради.

Маълум бўлишича, ялпи халқаро захиралар 2022 йил бошидан 531,9 миллион долларга ёки 1,5 фоизга камайган. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1 минг 799,25 доллардан 1 минг 758,90 долларгача пасайишининг таъсири 483,6 миллион долларни ташкил қилган.

Захиралар, асосан, 21 миллиард 78,6 миллион долларга тенг олтин ва 12 миллиард 477,1 миллион долларга тенг хорижий валютадаги захира активлардан иборат. Ўзбекистон олтинининг соф ҳажми 12 миллион трой унцияни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Марказий банки 2021 йил декабрь ойида олтинни энг кўп сотиб олган харидорлардан бири бўлганди.

Comex биржасида 17 февраль куни олтин нархи 1,4 фоизга ошиб, бир унция учун 1900 долларни ташкил қилди. Бу 2021 йилнинг июнь ойидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткич бўлиб қолди.