Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Путин ва Эрдўғон Россия гази учун қисман рублда ҳисоб-китоб қилишга келишиб олди

Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сочида бўлиб ўтган музокараларда Россия гази учун тўловни қисман рублда тўлашга келишиб олди. Шунингдек, етакчилар «ғалла бўйича келишув»ни бажариш, жумладан, Россия дон ва ўғитларини тўсиқсиз экспорт қилиш зарурлигини таъкидлаган.

Фото: Туркия Президенти матбуот хизмати

Россия ва Туркия Президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сочида бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича Россиядан Туркияга газ етказиб бериш учун тўловни қисман рублда тўлаш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда журналистларга Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак маълум қилди.

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Россия ҳар йили Туркияга 26 миллиард куб метрга яқин газ етказиб беради.

«Президентлар газни етказиб бериш ва унинг нархини қисман рублда тўлашни бошлаймиз, деб келишиб олди. Бу ҳақиқатан ҳам янги имкониятлар, жумладан, пул-молиявий муносабатларимизни ривожлантириш учун янги босқичдир», — дейди Новак.

У тўлов тартиби аниқ қандай амалга оширилишига аниқлик киритмади. 

Фото: Туркия Президенти матбуот хизмати

Новакнинг сўзларига кўра, Президентлар «Аккую» АЭС қурилишини ҳам муҳокама қилган. Гап лойиҳани ўз вақтида — 2023 йилгача «ишга туширишни якунлаш» ҳақида эди.

Бундан ташқари, етакчилар «ғалла бўйича келишув»ни бажариш, жумладан, Россия дон ва ўғитларини тўсиқсиз экспорт қилиш зарурлигини таъкидлаган.

Новакнинг қайд этишича, Путин ва Эрдўғон иқтисодиётнинг молия ва банк секторини ҳам муҳокама қилган ва бу борада «катта келишувларга эришилган».

Аввалроқ Украина, Россия, БМТ ва Туркия Қора денгиз орқали Украина донини экспрот қилишга шароит яратиш тўғрисида келишувга эришганди. Шундан сўнг, 1 август куни Украина маккажўхориси юкланган биринчи кема Одесса денгиз портидан жўнаб кетди.

Кейинчалик Украина дон бўйича келишувни бошқа товарлар билан, масалан, металл маҳсулоатлари билан кенгайтиришни таклиф қилди.