Ўзбекистонда 2022 йилнинг биринчи ярмида ташқи савдо айланмасининг 35,7 фоизи Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларига тўғри келди. Бу даврда МДҲ давлатларининг умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга камайган.
Қайд этилишича, бошқа хорижий давлатлар улуши мос равишда 1,3 фоизга ошиб, 64,3 фоизни ташкил этган. МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 2022 йил январь-июнь ҳолатига кўра 27,6 фоизга ўсиб, 8,7 миллиард долларга етган.

Шундан экспорт 43,1 фоизга ўсиб, 13,2 миллиард долларни, импорт эса 19,9 фоизга ўсиб, 5,5 миллиард доллар қийматида қайд этилган. МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажмлари Россия (46,5 фоиз), Қозоғистон (24,1 фоиз) ҳамда Қирғизистон (6,7%) давлатлари билан қайд этилган.
Аввалроқ 2021 йилда Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилганди. Унга кўра, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми ёки 37,7 фоизи МДҲ давлатларига тўғри келган. Ташқи савдо айланмасидаги 2020 йилнинг мос даврига нисбатан улуши 5,1 фоизга кўпайган.
Шунингдек, 2021 йилда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилганди. Унга кўра, 2021 йил давомида Марказий Осиё давлатларининг ташқи савдодаги улуши 6,3 млрд долларни ташкил этган. Шунингдек, ташқи савдо ҳажми 2020 йилга нисбатан 15,1 фоизга кўпайган.


