Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Инфографика: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан март ойидаги савдо алоқалари қандай бўлди?

Марказий Осиё давлатларининг ташқи савдодаги улуши 1,5 миллиард доллар ёки 11,8 фоизни ташкил этди.

Фото: Sputnik

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йилнинг март ойи учун Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

Марказий Осиё давлатларининг ташқи савдодаги улуши 1,5 миллиард доллар ёки 11,8 фоизни ташкил этди.

Инфографика: ИТИМ

Таъкидланишича, 2022 йилнинг март ойи якуни билан Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасидаги ҳажми:

  • Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 992,8 миллион долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 231,0 миллион долларга, импорт ҳажми эса 761,8 миллион долларга;
  • Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 226,4 миллион долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 183,1 миллион долларга, импорт ҳажми эса 43,3 миллион долларга;
  • Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 186,8 миллион долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 32,0 миллион долларга, импорт ҳажми эса 154,8 миллион долларга;
  • Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 141,7 миллион долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 103,4 миллион долларга, импорт ҳажми эса 38,3 миллион долларга етди.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан февраль ойидаги савдо ҳажми маълум қилинганди.