Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Микрочиплар тақчиллиги яқин келажакда ҳам сақланиб қоладими?

Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ва дунёда инфляциянинг ўсиши микрочиплар билан боғлиқ вазиятни янада ёмонлаштирмоқда.

Микрочиплар  тақчиллиги яқин келажакда ҳам давом этади. Бу ҳақда International Data Corporation(IDC)нинг Осиё-Тинч океани шўбаси тадқиқот бўлими раҳбари Винай Гупта маълум қилди.

Унинг айтишича, микрочипларнинг глобал тақчиллиги ҳали ҳам бартараф этилмади. Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ва дунёда инфляциянинг ўсиши вазиятни янада ёмонлаштирмоқда.

«Яримўтказгичларни етказиб бериш дарҳол кўпаймайди», — дейди Гупта.

Гуптанинг қайд этишича, урушда иштирок этаётган Россия ва Украина яримўтказгичлар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган қатор табиий газлар ва металлар экспорти бўйича дунёда етакчи ҳисобланади. Булар неон, гелий, палладий, гексафторциклобутен (C4Ф6), скандий ва бошқалардир.

2021 йилда глобал микрочип ва яримўтказгич савдоси рекорд даражага етганди. Ўшанда микрочип ишлаб чиқарувчилар глобал танқислик ва яримўтказгичларга талаб ортиб бораётган бир шароитда рекорд даражадаги йиллик сотувлар ҳақида хабар бериб, бу кўрсаткич ўн йилдан камроқ вақт ичида икки баравар ошиши кутилаётгани маълум қилган эди.

Чип тақчиллиги туфайли Toyota’нинг чораклик даромади 407 млн долларга камайди. Яримўтказгичлар тақчиллиги фонида Toyota даромади 4,5 фоизга камайиб, 7,786 триллион иенани ташкил қилган. Бу, ўз навбатида, ишлаб чиқариш суръатларига салбий таъсир кўрсатган.

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 2021 йил январь ойида бўлиб ўтган Davos Agenda форумидаги махсус нутқида Европада чипларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича янги қонунни жорий этиш режаларини маълум қилди. Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, қонун февраль ойида тақдим этилади ва Европани «биз кўра олмайдиган» қарамликдан халос қилишга қаратилган.

«Европанинг микрочипларга бўлган эҳтиёжи яқин ўн йил ичида икки баравар ортади. Шунинг учун биз ушбу асосий технологияни ишлаб чиқариш ва қўллашда Европанинг мавқеини тубдан мустаҳкамлашимиз керак. 2030 йилга келиб барча микрочипларнинг 20 фоизи Европада ишлаб чиқарилиши керак. Жаҳонда яримўтказгичлар ишлаб чиқаришнинг ўзи икки баравар кўпайишини инобатга олсак, бу Европада уларни ишлаб чиқаришни тўрт баравар оширишимиз кераклигини англатади», — деган Еврокомиссии раҳбари.

Samsung 2021 йил глобал яримўтказгич инқирозидан рекорд даражада фойда кўрди. Жанубий Кореянинг электроника ишлаб чиқарувчиси Samsung Electronics 2021 йилнинг тўртинчи чорагида рекорд даражадаги даромад — 63,97 миллион доллар ишлаганди.