Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида инвестицияларни рағбатлантиришга оид битим тасдиқланди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мазкур шартномани амалга оширишга масъул этиб белгиланди.

Фото: Sputnik

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида инвестицияларни рағбатлантиришга оид битим тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 20 июль куни «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 августда Минскда имзоланган Ўзбекистон ва билан Беларусь ҳукуматлари ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мазкур шартномани амалга оширишга масъул этиб белгиланди.

Маълумот учун, Беларусь Ўзбекистонга энг кўп қорамол гўшти етказиб берувчи давлат ҳисобланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил якунига қадар Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир: