Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Uzbekistan Airways Нью-Йоркка қатновлар сонини оширади

Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент йўналишидаги авиачипталар нархи эса 18 миллион 101 482 сўмдан бошланади. 

Uzbekistan Airways Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент йўналишидаги халқаро авиақатновлар сони оширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда шаҳарлар ўртасидаги авиақатновлар ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари, 2022 йилнинг 12 августидан бошлаб эса парвозлар ҳафтанинг жума кунлари ҳам амалга оширилади. 

Тошкент — Нью-Йорк йўналишидаги чипталар нархи 10 миллион 686 093 сўмдан, Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент йўналишидаги авиачипталар нархи эса 18 миллион 101 482 сўмдан бошланади. 

Авиачипталарни 3 фоиз чегирма билан расмий сайт, Uzbekistan Airways sales филиали ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Аввалроқ Uzbekistan Airways авиакомпанияси Қурбон ҳайити муносабати билан чегирма тақдим этганди.

Мавзуга доир: