Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

OPEC бош котиби Муҳаммад Баркиндо вафот этди

Баркиндо 2016 йилда OPEC’ни қабул қилиб олди ва энг йирик нефть экспортёрларини бирлаштирган ташкилот бош котиби сифатида кетма-кет икки муддат ишлади.

OPEC бош котиби Муҳаммад Баркиндо 64 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 6 июль, чоршанба куни давлатга қарашли Нигерия миллий нефть компанияси (NNPC) директори Меле Кьяри маълум қилди.

«Биз ҳурматли Муҳаммад Сануси Баркиндони йўқотдик. У кеча, 2022 йил 5 июль, соат 23:00 атрофида вафот этди. Бу, албатта, унинг яқин оиласи, NNPC, мамлакатимиз Нигерия, OPEC ва глобал энергетика ҳамжамияти учун катта йўқотишдир», — деб ёзди Кьяри.

Баркиндо 2016 йилда OPEC’ни қабул қилиб олди ва энг йирик нефть экспортёрларини бирлаштирган ташкилот бош котиби сифатида кетма-кет икки муддат ишлади.

Унинг ваколат муддати 2022 йил июлида тугаши керак эди, Баркиндо ўрнига аввалроқ Қувайт вакили Ҳайсам ал-Ғайс сайланган эди.

Баркиндо OPEC раҳбари этиб сайланишидан олдин 1986 йилдан Нигерия делегацияси аъзоси бўлган, 1993-2008 йилларда Нигериянинг OPEC’даги вакили, 2006 йилда эса ташкилот бош котиби вазифасини бажарувчи бўлган.

Баркиндо NNPC’да ҳам ишлаган: у компаниянинг Лондондаги ваколатхонасини бошқарган, 2009-2010 йилларда у компаниянинг бошқарувчи директори бўлган.

1993 йилдан 2008 йилгача у NNPC, Royal Dutch Shell, Total va Eni ўртасидаги қўшма корхона — Нигериянинг LNG компанияси бошқарувчи директорининг ўринбосари бўлган.