Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Европадаги энг қиммат финтеч стартапи нархи 8 бараварга тушиши мумкин

Стартап 2022 йилнинг биринчи чорагида 245 миллион долларлик операцион зарар кўргани ҳақида хабар берганди.

Швециянинг Klarna финтеч стартапининг тахминий қиймати янги инвестициялар жалб қилинганидан кейин 7,6 бараварга камайиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Уларнинг сўзларига кўра, янги маблағ 6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бир йил аввал компаниянинг қиймати 45,6 миллиард долларни ташкил қилганди.

Нашр манбаларининг қайд этишича, муҳокама ҳали ҳам давом этмоқда ва якуний баҳо 10 миллиард долларгача ошиши мумкин.

Қиймат фонд бозоридаги ўзгаришлар — инфляция, рецессия эҳтимоли ва энг йирик Ғарб марказий банклари томонидан пул-кредит сиёсатининг кескинлашуви туфайли қайта кўриб чиқилмоқда.

Klarna 2021 йил охирида Европадаги энг қиммат финтеч стартапига айланди. Компания асли россиялик Николай Сторонский томонидан асос солинган Revolut хизмати билан рақобатлашади.

Klarna товарларни бўлиб-бўлиб сотиб олиш имкониятини беради — тўлов тенг улушларга бўлинади ва ўз вақтида тўлаш фоизларни ҳисоблашни истисно қилади.

Стартап 2022 йилнинг биринчи чорагида 245 миллион долларлик операцион зарар кўргани ҳақида хабар берганди.

Аввалроқ Алишер Усмононинг собиқ топ-менежери Борис Добродеев МДҲ мамлакатларида, биринчи навбатда, Қозоғистон ва Ўзбекистонда жойлашган финтех ва электрон тижорат лойиҳаларига сармоя киритишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.

Биринчи босқичда Добродеев компанияга ўз жамғармаларидан бир неча ўн миллион доллар сармоя киритишга тайёр, кейин (тахминан бир йил ўтгач) у халқаро инвесторлардан, масалан, Ҳиндистон ёки Хитойдан қўшимча инвестицияларни жалб қилмоқчи.