Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Nissan сентябргача Россияда автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатади

Макото Учида май ойида  компаниянинг Санкт-Петербургдаги заводи 2022 йилда қайта очилмаслиги мумкинлигини айтганди.

Япониянинг Nissan компанияси 1 апрелдан бошланадиган молиявий йилнинг биринчи ярми учун Россияда автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters компания бош директори Макото Учиданинг баёнотига таяниб хабар бермоқда.

Санкт-Петербургдаги Nissan ва Toyota автомобиль заводларида март ойида ишлаб чиқариш тўхтаб қолганди.

«Россияга қарши санкциялар туфайли бутловчи қисмларни етказиб беришдаги узилишларнинг ишга таъсирини минималлаштириш чораларини кўрамиз», — деди Учида.

Шаҳар губернатори Александр Бегловнинг сўзларига кўра, бутловчи қисмлар ва жиҳозларни етказиб бериш тикланганидан кейин ишлаб чиқариш ҳам қайта йўлга қўйилади.

Губернаторнинг таъкидлашича, Санкт-Петербург ҳокимияти корхоналарнинг топ-менежерлари билан ҳамкорлик қилади ва «исталган вақтда керакли ёрдамни кўрсатишга тайёр».

Nissan Санкт-Петербургдаги заводда Qashqai, X-Trail ва Murano йўлтанламасларини йиғади. Завод ишни март ойида, Украинага ҳужум бошланганидан ва Россияга қарши лик санкциялардан кўп ўтмай тўхтатган эди.

Nissan бош директори Макото Учида май ойида  компаниянинг Санкт-Петербургдаги заводи 2022 йилда қайта очилмаслиги мумкинлигини айтганди.

Аввалроқ Франциянинг Renault автомобиль ишлаб чиқарувчисининг Россиядаги активлари давлат мулкига айланиши маълум бўлганди.