Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда кластерлар ортиқча толани ойма-ой мажбурий биржага чиқаради

Барча ип-калава корхоналари ишлаб чиқарган маҳсулотнинг камида 30 фоизини биржа орқали сотади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда кластерлар ўз эҳтиёжидан ортиқ толани ойма-ой мажбурий биржага чиқаради. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 28 июнь кунги йиғилишда маълум қилди.

Қайд этилишича, йиғилишда тўқимачилик корхоналарини пахта толаси ва ип-калава билан узлуксиз таъминлаш зарурлиги таъкидланган.

Маълум қилинишича, ички бозорда танқислик туфайли пахта толасининг нархи халқаро биржалардан юқори бўлиб, 1 тоннаси 37 миллион сўмгача етмоқда. Оқибатда 22 мингдан зиёд ходим ишлайдиган 59 та ип-йигирув корхонасига ойига 25 минг тонна тола етишмайди.

Шу боис, комиссия назорати остида Нью-Йорк биржасида пахта толаси нархи кескин ошса, тола маҳаллий биржага 10 фоиз чегирма билан қўйилади. Кластерлар ўз эҳтиёжидан ортиқ толани ойма-ой мажбурий биржага чиқаради;

Барча ип-калава корхоналари ишлаб чиқарган маҳсулотнинг камида 30 фоизини биржа орқали сотади. Биржада сотиб олинган ип-калава учун тўловни банк кафолати орқали 3 ойгача бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий этилади;

Шунингдек, қайта ишлаш қувватларига эга бўлмаган кластерларга имтиёзли кредит 14 ойга берилади (ҳозир – 24 ой).

Аввалроқ Президент тўқимачилик соҳасидаги 50 та брендни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича топшириқ берганди. Шунингдек, тўқимачилик соҳаси учун солиқ ва божхона маъмурчилиги енгиллаштирилиши маълум қилинди.