Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

«Ўзбекистонга Россиядан келадиган сайёҳлар сони кескин ошди» — Туризм вазирлиги вакили

Заррина Абдуллаева Ўзбекистоннинг ҳар бир тарихий марказининг ўзига хослигини таъкидлаб, Фарғонани жуда яхши кўришини айтди.

Коронавирус пандемиясидан кейин Ўзбекистонга Россиядан келадиган сайёҳлар сони кескин ошди. Бу ҳақда Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлигининг оммавий тадбирлар бошқармаси бошлиғи Заррина Абдуллаева NOVA24’га берган интервьюсида маълум қилди.

Заррина Абдуллаеванинг айтишича, коронавирус пандемияси кўнгилсизликларни келтириб чиқарди ва бу, албатта, Ўзбекистондан бошқа давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин ҳозир, масалан, Россиядан келадиган сайёҳлар сони кескин ошган.

«Туркия ва Ўзбекистонни танлаш ўртасида ҳам улар Ўзбекистонни танлайди, чунки уларнинг кўпчилиги учун бу янги давлат. Албатта, бизда денгизлар, пляжлар йўқ, аммо маданий меросга, санъатга, тарихга қизиқувчилар Ўзбекистонни танлайди.

Сирдарё, Наманган, Қўқон ва Қорақалпоғистонни ривожлантиришга ҳам сармоя киритилмоқда, ўйлайманки, келажакда нафақат маҳаллий, балки хорижий сайёҳлар ташрифи ҳам кўпаяди», — дейди у.

Заррина Абдуллаева Ўзбекистоннинг ҳар бир тарихий марказининг ўзига хослигини таъкидлаб, Фарғонани жуда яхши кўришини айтди.