Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Шерзод Шерматов Visa компаниясига борди

Вазирлик делегацияси Visa маълумотлар марказига ҳам ташриф буюрди.

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Америка Қўшма Штатларида бўлиб турибди. Вазир Шерзод Шерматов 21 июнь куни Visa компаниясига борди.

Қайд этилишича, ташриф давомида Visa компанияси вакиллари билан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ва унинг салоҳиятини ошириш, шунингдек, потенциал ҳамкорлик платформасини яратиш, шу жумладан, онлайн тўловлар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинган.

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, вазирлик делегацияси Visa маълумотлар марказига ҳам ташриф буюриб, унинг фаолияти билан танишган. Меҳмонларга марказ ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, тақдимот ўтказилган.

Учрашувда Ўзбекистонда АКТ соҳасини ривожлантириш, рақамлашлаштириш ва технологияларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш мақсадида АКТ вазирлиги ва Visa компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолангани маълум қилинди.

Аввалроқ Ўзбекистон Марказий банкида VISA халқаро тўлов тизими билан ҳамкорликда рискларни бошқариш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилганди.