Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

Mercedes-Benz тормоздаги носозликлар туфайли салкам 1 млн автомобилни чақириб олади

Қарор 2004 йилдан 2015 йилгача ишлаб чиқарилган автомобилларга, ML, GL ва R моделларига тааллуқлидир.

Германия автомобил ишлаб чиқарувчиси Mercedes-Benz бутун дунё бўйлаб 993 400 та автомобилни тормоз кучайтиргич коррозияси хавфи туфайли чақириб олади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Маълум қилнишича, қарор 2004 йилдан 2015 йилгача ишлаб чиқарилган автомобилларга, ML, GL ва R моделларига тааллуқлидир.

«Тормоз кучайтиргичининг коррозияси, энг ёмон ҳолатда, тормоз педали ва тормоз тизими ўртасидаги алоқанинг узилишига олиб келиши мумкин», дейилади Германия Федерал автотранспорт бошқармаси баёнотида.

Компания Mercedes-Benz эгаларидан техник кўрикдан ўтказилгунга қадар автомобилдан фойдаланмасликни сўради. Германияда 70 мингга яқин автомобиль аллақачон чақириб олинган.

Mercedes-Benz компанияси май ойида тормоз тизимидаги муаммолар туфайли АҚШда 292 минг автомобилни чақириб олди. Қарор 2006-2012 йилларда ишлаб чиқарилган ML, GL ва R моделларига таъсир қилди.

Аввалроқ Mercedes автоконцерни бутун дунё бўйлаб 800 мингдан ортиқ автомобилни ёнғин хавфига олиб келиши мумкин бўлган носозлик туфайли чақириб олиши ҳақида хабар берилганди.