Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Рейтинг. Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар

Рўйхатда Хитой етакчилик қилмоқда.

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатларни маълум қилди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида  Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар: 

  1. Хитой — 1 миллиард 661 миллион доллар;
  2. Россия — 1 миллиард 380 миллион доллар;
  3. Қозоғистон — 762 миллион доллар;
  4. Жанубий Корея — 620 миллион доллар;
  5. Туркия — 395 миллион доллар;
  6. Германия — 364 миллион доллар;
  7. Туркманистон — 155 миллион доллар;
  8. Ҳиндистон — 154 миллион доллар;
  9. АҚШ — 116 миллион доллар;
  10. Украина — 104,5 миллион доллар.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг уч ойдаги озиқ-овқат импортида энг кўп улушга эга 10 та давлат маълум қилинганди. Рўйхатда Қозоғистон етакчилик қилган.

Шунингдек, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 9 та хорижий давлатдан қиймати 13,5 миллион долларга тенг бўлган 455 та электромобиль импорт қилгани маълум бўлди.