Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар

Рўйхатда Россия 4,7 млрд доллар билан етакчилик қилмоқда.

Фото: «canadalegalization.ca«

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси республика импортида энг кўп улушга эга давлатлар ҳақида хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар қуйидагилардан иборат:

  1. Россия — 4,7 миллиард доллар;
  2. Хитой — 4,4 миллиард доллар;
  3. Қозоғистон — 2,5 миллиард доллар;
  4. Корея — 1,6 миллиард доллар;
  5. Туркия — 1,5 миллиард доллар;
  6. Германия — 614,6 миллион доллар;
  7. Туркманистон — 450,6 миллион доллар;
  8. Украина — 420 миллион доллар;
  9. Ҳиндистон — 410,7 миллион доллар;
  10. Литва — 397 миллион доллар.

Аввалроқ Ўзбекистонда импорт товарлар учун тариф квоталари қўйилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қанчага етгани ҳақида хабар берилди.