Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

Apple iPod ишлаб чиқаришни тўхтатди

қурилманинг сотуви аввал ишлаб чиқарилган iPod захиралари омборлар ва дўконларда тугагунича давом этади.

iPod Touch 7th Gen

Apple компанияси iPod ишлаб чиқаришни тўхтатди, мусиқа плеери 2001 йилда чиқарилган эди.

Таъкидланишича, қурилманинг сотуви аввал ишлаб чиқарилган iPod захиралари омборлар ва дўконларда тугагунича давом этади.

«20 йилдан ортиқ вақт олдин iPod сизга ‘йўлда мусиқа тинглаш’ имконини берган бўлса, энди бу функция барча Apple қурилмаларига, жумладан, смартфонлар, ақлли соатлар, планшетлар ва компьютерларга бирлаштирилган», дейилади компания блогида.

Apple компаниясининг глобал маркетинг бўйича катта вице-президенти Грег Жорсвиакнинг таъкидлашича, iPod’нинг чиқарилиши нафақат мусиқа саноатига, балки «мусиқа топилиши, тингланиши ва тарқатилиши»га ҳам таъсир кўрсатди.

Apple’даги iPod жамоаси бир кун келиб мобил қурилмалар плеер ўрнини босишини билар эди, деб ёзади The Verge.