Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Toyota Япониядаги деярли барча заводларида ишлаб чиқаришни тўхтатди

Компания котировкалари 2,5 фоизга камайди.

Фото: «avtodream.org»

Toyota Япониядаги 11 та заводида ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу ҳақда компания расмий саҳифасида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Япониянинг Toyota автомобиль ишлаб чиқарувчиси Япониядаги деярли барча заводларининг ишини тўхтатган. Компания хабарида айтилишича, бунга бутловчи қисмлар, хусусан, микропроцессорларнинг етишмаслиги сабаб бўлган.

Таъкидланишича, ишлаб чиқариш тақвимидаги ўзгаришлар муносабати билан январь ойида Toyota автомобилларини ишлаб чиқариш 47 мингтага қисқаради. Февраль ойида Япониядаги 14 та заводдан 8 таси ишини тўхтатиб қўйиши кутилмоқда.

Шунингдек, заводларнинг тўхтатилиши ҳақидаги янгиликлар фонида Toyota котировкалари 2,5 фоизга камайган.

Қайд этилишича, компонентлар тақчиллигидан ташқари, сўнгги ҳафталарда япон автоконцерни заводлари ишига омикрон штаммининг тарқалиши катта таъсир кўрсатган. Мисол учун, Хитойда асосий Toyota ишлаб чиқариш корхонаси ҳам ёпилган.

Аввалроқ Toyota Tacoma пикапининг янги версиясини тақдим этгани хабар қилинганди. Шунингдек, UzAuto Motors автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқариши ҳақида хабар берилди.