Amazon онлайн-ритейлери паст Ер орбитасига 3236 та интернет сунъий йўлдошларини чиқаришни режалаштирмоқда. Лойиҳа Kuiper деб аталади.
Компания Blue Origin, Arianespace ва ULA билан кўп миллиард долларлик шартнома — тижорат космик саноатидаги энг йирик битимни имзоолади.
«Кўп жиҳатдан, бу Starlink тармоғи билан Илон Маск ва SpaceX’га жавобдир», — деди CNBC мухбири Майкл Шитс.
Amazon Kuiper лойиҳасини биринчи марта 2019 йилда тақдим этган. Компания ҳали бирор сунъий йўлдошни учирмаган.
SpaceX’нинг Starlink лойиҳаси аллақачон орбитага 2 мингга яқин сунъий йўлдошни олиб чиққан ва 250 мингга яқин обуначиларга хизмат кўрсатади. АҚШ Федерал алоқа комиссияси SpaceX’нинг жами 12 мингта сунъий йўлдоши учирилишини маъқуллади.
БМТ Халқаро электралоқа иттифоқи маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 37 фоизи ҳеч қачон интернетдан фойдаланмаган, бу одамларнинг 96 фоизи ривожланаётган мамлакатларда яшайди.


