Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2022 йил март ойида 1026 бирликни ташкил этиб, февраль ойига нисбатан 2,6 фоизга ошди. Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси 2021 йилнинг мос даврига нисбатан эса 16 фоизлик ўсиш қайд этилди.
Таъкидланишича, 2022 йилнинг март ойида ишбилармонлик фаоллиги индекси февраль ойгиа нисбатан 2,6 фоизга ошиб, 1026 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:
- хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 0,9 фоизга ошган;
- фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 2,7 фоизга ошган;
- товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 3,7 фоизга ошган;
- товар белгилари бўйича компонент 5,8 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида Навоий вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

Март ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 13 та ҳудудда февраль ойга (2022 йил февраль) нисбатан ўсиш кузатилган. Навоий (45,8 фоиз), Жиззах (38,4 фоиз), Бухоро (36,8 фоиз) ва Сирдарё (29,4 фоиз) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган. Шу билан бирга, ушбу индекс Қашқадарё вилоятида ўтган ойга нисбатан 1,6 фоизга пасайиш кузатилган.


