Google Maps хизмати Россиядаги ҳарбий ва стратегик объектлардан махфийлик муҳрини олиб ташлади. Бу фақат рус объектларига нисбатан кузатилади, бошқа мамлакатларда эса буни кўриш ҳали ҳам имконсиз.
Чекловнинг олиб ташланиши фойдаланувчиларга Россия ҳарбий инфратузилмасининг кўплаб асосий объектларини максимал аниқликда кўриш имконини берди.

Улар орасида «Адмирал Кузнетсов» крейсери, ядровий ўқ-дориларни сақлаш омбори, энг сўнгги Су-57 қирувчи самолётлари ўрнатилган парвоз синов майдончаси, қитъалараро баллистик ракеталарни учириш майдончаси ва ҳаво базаси бор.
Айни пайтда Google нима бўлганига изоҳ бермаяпти. Таснифлаш техник носозлик натижасида олиб ташланган бўлиши ҳам мумкин.

Аввалроқ Роскомнадзор Google’дан россиялик фойдаланувчиларга нисбатан таҳдидларни компания хизматларидан чиқариб ташлаш учун «дарҳол» чоралар кўришни талаб қилган эди.


