Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Таҳлил

Таҳлил. Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида уй-жой нархи қандай ўзгарди?

Март ойида пойтахтда иккиламчи уй-жой бозоридаги ўртача нархлар февраль ойига нисбатан 2,4 фоизга ошди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги тенденциялар таҳлил қилинди. Таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ушбу секторда февраль ойига нисбатан бир оз пасайиш кузатилган бўлсада, умумий савдо ҳажми деярли бир хил даражада сақланиб қолди. Шу билан бирга, нархларнинг ошишига қарамай, кўчмас мулк бозори фаоллигича қолмоқда.

Иккиламчи уй-жой бозоридаги нархларнинг ўзгариши olx.uz сайтида жойлаштирилган маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилинган. Маълумотлар веб-скрапинг (Web Scraping) методи орқали йиғилган.

Тошкент шаҳри ва вилоят административ марказларида иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар ўзгариши (1 квадрат метр учун АҚШ доллари). Инфографика: ИТИМ

Март ойида пойтахтда иккиламчи уй-жой бозоридаги ўртача нархлар февраль ойига нисбатан 2,4 фоизга ошди. Энг юқори ўсиш суръатлари Чилонзор (3,7 фоиз), Мирзо Улуғбек (3,7 фоиз) ва Сергели (3,2 фоиз) туманларида қайд этилди. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, давлатнинг уй-жой дастурлари кўчмас мулк бозорида таклиф ўсишини, шунингдек фуқароларнинг уй-жой сотиб олиш қобилиятини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. 

Бундан ташқари, ипотека фоиз ставкалари 2022 йил охиригача ўзгаришсиз қолади. Бу Ўзбекистон Президентининг жорий йил 8 апрелдаги ПП-199-сонли қарорида кўзда тутилган. Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратилган ресурс маблағлари бўйича ставкалар ва ипотека кредитлари бўйича ставкалар (13 фоиз) 2022 йил охиригача шу тарзда сақланиб қолади. 

Март ойида Марказий банк асосий ставкани 17 фоизгача оширганидан сўнг, янги кредитлар бўйича фоиз ставкалари ошиши керак эди. Бироқ давлат раҳбари йил охирига қадар аввалги ставкаларни сақлаб қолиш бўйича топшириқ берди.