Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Таҳлил

Иккиламчи бозор: уй-жой нархи энг кўп Сурхондарёда кўтарилди, водийнинг икки вилоятида пасайди

Давлатнинг уй-жой дастурлари кўчмас мулк бозорида таклиф ўсишини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Фото: Sputnik

Ўзбекистонда ҳудудлар кесимида турар-жой нархларининг энг юқори ўсиш суръати Сурхондарёда кузатилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги тенденциялар таҳлилида сўз боради. 

Марказ ҳисоб-китобларига кўра, март ойида иккиламчи бозорда уй-жой ўртача нархлари ўтган ойга нисбатан 1,9 фоизга пасайган (февраль ойида ўсиш 1,7 фоизни ташкил этган эди). 

Ҳудудлар кесимида турар-жой нархларининг энг юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё (6 фоиз), Тошкент шаҳри (2,4 фоиз) кузатилган бўлса, Сирдарё (-11,6 фоиз), Андижон (-7,6 фоиз) ва Наманган (-5,4 фоиз) вилоятларида нархларнинг пасайиши қайд этилди.

Кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича расмийлаштирилган шартномалар сони ўзгариши. Инфографика: ИТИМ

Мутахассисларнинг таъкидлашича, давлатнинг уй-жой дастурлари кўчмас мулк бозорида таклиф ўсишини, шунингдек фуқароларнинг уй-жой сотиб олиш қобилиятини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда боғдорчилик-узумчилик ширкатлари биноларини турар-жой тоифасига ўтказишга рухсат берилганди.