Жек Дорсининг Block финтех компанияси ва Blockstream криптовалюта ширкати Tesla билан қуёш энергиясида ишлайдиган майнинг фермасини қуришда ҳамкорлик қилмоқда. Tesla майнинг фермасида қайта зарядланувчи катта батареялар билан энергия сақлаш технологиясидан фойдаланади.
Қайд этилишича, Gambit Energy Storage LLC сифатида рўйхатга олинган Tesla шўъба корхонаси Хьюстондан 40 мил жанубда жойлашган Техас штатининг Англетон шаҳрида 100+ мегаватт энергия сақлаш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.
Марказий ва ғарбий Техас АҚШнинг шамол ва қуёш энергияси ресурсларига эга минтақалари қаторига киради. 2021 йили майнерлар минтақага тармоқ ўтказиш қобилиятини ошириш учун келганди.
Илон Маск криптовалюталар ва Dogecoin’га 2021 йил бошида қизиқиб қолди ва Tesla мижозларига биткоинuf электр автомобиллар сотиб олишга рухсат берди, бу эса криптовалюта бозорининг рекорд даражада ўсишига имкон яратди.
Кейинчалик автомобиль ишлаб чиқарувчиси майнингнинг атроф-муҳитга зарар етказиши билан боғлиқ хавотирлар туфайли тўлов сифатида биткоинни қабул қилишни тўхтатди.
2021 йилда Жек Дорси Twitter ижтимоий тармоққа биткоинни интеграциялашини эълон қилди. Мисол учун, фойдаланувчилар ўзларининг севимли блогерларига биткоинда пул беришлари мумкин бўлади.
Tesla 31 март ҳолатига кўра 2,48 миллиард долларлик биткоинга эга. Bitcoin даромади Block Cash иловасининг умумий соф даромадининг ярмидан кўпини ташкил этди.


