Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Россиянинг машҳур етказиб бериш хизматларидан бири Ўзбекистон бозорига киради

Компания Ўзбекистондаги фаолиятига 50 минг долларга яқин сармоя киритган.

Фото: Broniboy

Россиянинг Broniboy етказиб бериш хизмати Ўзбекистон бозорига киради. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкентдаги Broniboy’га 50 дан ортиқ ҳамкорлар уланган. Компания ресторанлар, дўконлар ва дорихоналардан буюртма етказиб беришга ихтисослашган.

Broniboy етказиб бериш хизмати Ўзбекистон бўйлаб ресторанлардан озиқ-овқат, дўконлар, дорихоналар ва гул дўконларидан товарлар етказиб беришга эътибор қаратади. Бундан ташқари, компания электрон тижорат, жумладан, озиқ-овқат етказиб бериш агрегаторлари, ўз етказиб бериш хизматларига эга ресторанлар ва онлайн-дўконлар учун курьерларни тайёрлайди ва бошқаради.

Broniboy Ўзбекистонда ишга тушириш учун 50 минг долларга яқин сармоя киритган. Маълумотларга кўра, компания 2022 йил охиригача ўзини-ўзи таъминлаш даражасига етиши керак. Хизмат Тошкентда синовдан ўтказишни якунлади: шаҳарда курьерларни тайёрлаш ва ўқитиш маркази фаолият кўрсатмоқда.

Broniboy 2022 йил охирига қадар Самарқанд ва Бухорода иш бошлаш, 500 дан ортиқ ҳамкорларни улаш ва кунига 4 мингдан ортиқ буюртмани бажаришни режалаштирган.

Broniboy 2017 йилда ташкил этилган. Хизмат Россиянинг 17 та шаҳрида, жумладан Краснодар (шаҳардаги буюртмалар сони бўйича биринчи ўринда), Москва, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск ва Ростов-Донда фаолият олиб боради.

Аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда фаст-фуд ресторани очиши хабар қилинганди.