Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Apple Россияда маҳсулот сотишни тўхтатди

RT ва Sputnik янгиликлар иловаларини App Store’дан юклаб олишга чеклов қўйилган.

Фото: Apple

Apple компанияси Украинадаги воқеалар туфайли Россиядаги барча маҳсулотларни сотишни тўхтатди. Баёнот матни TechCrunch томонидан ҳам эълон қилинди.

Компания Россияга электрон маҳсулотлар импортини тўхтатганини ва ўз хизматларидан, жумладан Apple Pay’дан фойдаланишни чеклаётганини маълум қилди. 

«Биз бутун дунё бўйлаб тинчликка чақираётганларнинг барча фикрига қўшиламиз. Компания Россиянинг Украинага бостириб киришидан хавотирда эканини ва зўравонлик натижасида жабрланган барчани қўллаб-қувватлашини таъкидлайди», — дейилади Apple баёнотида.

Компаниянинг қўшимча қилишича, RT ва Sputnik янгиликлар иловаларини App Store’дан юклаб олишга ҳам чеклов қўйилган.