Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 17октябр · Шанба
USD 12 055,90 ▲ +44,25 EUR 13 572,53 ▲ +109,87 RUB 144,16 ▲ +0,99 GBP 16 078,95 ▲ +167,12
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тошкентдан Парижга авиақатновлар қайта тикланди

Парвозлар 29 апрелдан бошлаб сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Фото: Uzbekistan Airways

Тошкент–Париж–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар икки йиллик танаффусдан сўнг қайта тикланмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways авиакомпанияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Парижга парвозлар 2022 йил 29 апрелдан бошлаб 10 июнгача ҳафтада икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтида 3 фоиз чегирма билан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Аввалроқ Тошкентдан Бокуга авиапарвозлар қайта тиклангани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови қайта тикланиши ҳақида хабар берилди.