Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 15октябр · Пайшанба
USD 11 963,16 ▲ +49,81 EUR 13 390,36 ▲ +61,70 RUB 142,33 ▼ −0,06 GBP 15 870,33 ▲ +91,10
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тошкентдан Деҳлига авиақатновлар сони оширилади

Авиақатновлар сешанба ва жума кунлари мунтазам амалга оширилмоқда.

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Тошкентдан Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрига парвозлар сони оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент–Деҳли–Тошкент халқаро йўналиши бўйича қатновлар сони оширилмоқда. Айни пайтда авиақатновлар сешанба ва жума кунлари мунтазам амалга оширилмоқда. Шунингдек, 17 апрелдан бошлаб парвозлар якшанба кунлари, 4 майдан эса чоршанба кунлари ҳам амалга оширилади.

Қайд этилишича, авиачипталарни компаниянинг расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.

Аввалроқ Тошкентдан Франкфуртга авиақатновлар сони оширилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентдан Россиянинг иккита шаҳрига қўшимча авиақатновлар амалга оширилиши ҳақида хабар берилди.