Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

Суякли мол гўштининг 1 килограмми 45 мингдан 70 минг сўмгача сотилди.

Фото: «wtnh.com»

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 30 март ҳолатига бозорларда алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидаги нархларда сотилган:

  • суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 минг–70 минг сўм;
  • қўй гўшти (1 килограмм) — 55 минг–80 минг сўм;
  • картошка (1 килограмм) — 2500–8 минг сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 2 минг–5 минг сўм;
  • сабзи (1 килограмм) — 1500–5 минг сўм;
  • тухум (10 дона) — 6 минг–15 минг сўм;
  • гуруч (1 килограмм) — 5 минг–20 минг сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 литр) — 14 минг–25 минг сўм;
  • шакар (1 килограмм) — 8500–14 минг сўм.

Аввалроқ Президент шакар нархининг ошиб кетиши ҳақида гапиргани хабар қилинганди. Шунингдек, февраль ойида жаҳон бўйлаб озиқ-овқат нархлари рекорд даражага етгани ҳақида хабар берилди.