Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

HP Poly компаниясини 1,7 млрд долларга сотиб олади

Шартнома 2022 йил охирида имзоланиши кутилмоқда.

Американинг HP компанияси Poly аудио ва видео қурилмалар ишлаб чиқарувчисини 1,7 миллиард долларга сотиб олишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу харид компанияга ишнинг гибрид форматига оммавий ўтиш натижасида юзага келган электрон маҳсулотларга бўлган талабнинг кўпайишидан фойдаланиш имконини беради.

Компания илгари Plantronics номи билан танилган Poly компаниясининг ҳар бир акцияси учун 40 долларни акциянинг охирги ёпилиш нархида 53 фоиз устама билан таклиф қилди. Қарз ҳисобга олинса, битим 3,3 миллиард долларни ташкил этади.

«Гибрид форматнинг пайдо бўлиши биз ишлаш услубимизни қайта белгилаш учун ноёб имконият яратади», — HP бош директори Энрике Лорес.

Премаркет савдоларида 49 фоизга ўсган Poly, агар битим бекор қилинса, 66 миллион доллар тўлаши кераклигини айтди. Шартнома 2022 йил охирида имзоланиши кутилмоқда.

HP — принтерлар, сканерлар, моноблоклар, ноутбуклар, мониторлар, шунингдек, бошқа офис жиҳозлари ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик компаниялардан бири. 2021 йилда компаниянинг бутун дунё бўйича даромади 65 миллиард долларни ташкил этди.

Аввалроқ Абрамовичдан «Челси»ни сотиб оладиган номзодлар саралангани хабар қилинганди. Шунингдек, General Motors Cruise’нинг ўзи бошқариладиган автомобиллар бўлимидан улуш сотиб олиши ҳақида хабар берилди.