Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 15октябр · Пайшанба
USD 11 963,16 ▲ +49,81 EUR 13 390,36 ▲ +61,70 RUB 142,33 ▼ −0,06 GBP 15 870,33 ▲ +91,10
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Намангандан Олмаотага мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

Парвозлар ҳафтада икки марта чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. 

Фото: Uzbekistan Airways

Наманган—Олмаота—Наманган йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 30 мартдан бошлаб «Шарқий» хаб лойиҳаси доирасида Uzbekistan Airways Наманган–Олмаота–Наманган янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. 

Парвозлар ҳафтада икки марта чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. 

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.