Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 8сентябр · Сешанба
USD 11 789,33 ▲ +4,03 EUR 13 702,74 ▲ +7,04 RUB 136,48 ▲ +0,35 GBP 15 954,50 ▲ +5,45
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Намангандан Россиянинг 9 та шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди

Наманган–Москва йўналишида авиачипта нархи 1 миллион 737 минг 245 сўмдан бошланади.

Фото: Uzbekistan Airways

Намангандан Россиянинг 9 та шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновлар бошланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 30 январидан бошлаб Uzbekistan Airways «Шарқий» хаб лойиҳасини ишга туширди. Унинг доирасида Uzbekistan Airways Express Намангандан Москва, Перм, Оренбург, Омск, Самара, Иркутск, Краснодар, Екатеринбург, Новосибирск ва Уфага авиақатновларни амалга оширишни бошлади.

Маълумот учун, Наманган–Москва–Наманган йўналиши бўйича мунтазам қатновлар жума ва якшанбадан ташқари ҳар куни «тўлиқ эконом» форматида амалга оширилмоқда.

Наманган–Москва йўналишида авиачипта нархи 1 миллион 737 минг 245 сўмдан, Наманган–Москва–Наманган йўналишида эса 3 миллион 244 минг 58 сўмдан бошланади.

Нархлар 11 февраль ҳолатига кўра амал қилади.