Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон сўнгги икки ойда қанча мева-сабзавот экспорт қилгани маълум бўлди

Мева ва сабзавотлар экспорти ҳажми 33 минг тоннага ошди.

Фото: «u-f.ru»

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида салкам 114 миллион долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, январь-февраль ойларида Ўзбекистон қиймати 113,7 миллион долларга тенг бўлган 164 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33 минг тоннага ошган.

Қайд этилишича, январь-февраль ойларида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми қуйидагича:

  • мева ва резаворлар — 19,2 минг тонна;
  • қуритилган мева ва резаворлар — 8,7 минг тонна;
  • сабзавотлар — 100,4 минг тонна;
  • қалампир — 2,6 минг тонна;
  • помидор — 12,5 минг тонна;
  • узум — 9,5 минг тонна;
  • майиз — 15,2 минг тонна;
  • ерёнғоқ — 4,2 минг тонна;
  • тарвуз-қовун — 337 тонна.

Аввалроқ Ўзбекистондаги энг кўп мева-сабзавот экспорт қилаётган ҳудудлар хабар қилинганди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдон учун субсидия ажратилиши ҳақида хабар берилди.