Waymo компанияси АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида салонида ҳайдовчи бўлмаган ўзи бошқарадиган такси хизматини ишга туширишга тайёр. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Alphabet’нинг шўба корхонаси бўлган автоном транспорт технологиясини ишлаб чиқарувчи Waymo компанияси Сан-Францискода ҳайдовчисиз ўзи бошқариладиган автомобилларни ишга туширишга тайёрлигини маълум қилган. Тўлиқ автоном машиналарни йўлларга чиқариш муддати аниқ эмас.
Август ойида Waymo Сан-Францискода ҳайдовчилар кабинада бўлган ҳолда ўзи бошқарадиган таксиларни бепул синовдан ўтказа бошлаганди. Такси сифатида Jaguar электромобиллари ишлатилган.
Waymo бош директори Текедра Мавакананинг айтишича, сўнгги олти ой ичида юзлаб одамлар Сан-Францискода роботлаштирилган таксидан фойдаланган.
«Ҳайдовчисиз машиналарнинг ишга туширилиши тўлиқ автоном тижорат хизматларини жорий этиш йўлидаги муҳим қадам бўлади», — деди Мавакана.
Аввалроқ «Яндекс» АҚШда ҳайдовчисиз автомобилларни синовдан ўтказишни тўхтатгани хабар қилинганди. Шунингдек, Walmart озиқ-овқат етказиб беришни ҳайдовчисиз автомобиллар орқали амалга ошириши ҳақида хабар берилди.


