Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Япониянинг йирик чип ишлаб чиқарувчиси кучли зилзиладан кейин фаолиятини тўхтатди

Компания глобал чип бозорининг 17 фоизини эгаллайди.

Фото: «safecarnews.com»

Япониянинг Renesas Electronics компанияси мамлакат шимоли-шарқида содир бўлган 7,3 магнитудали зилзиладан сўнг ўзининг учта заводи ишини тўхтатди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» ёзмоқда.

Компания глобал чип бозорининг 17 фоизини эгаллайди.

«Renesas Electronics’нинг Ямагата префектураси шимоли-шарқидаги, шунингдек, шарқий Гунма ва Ибараки префектураларидаги корхоналарида ишлаб чиқариш тўхтатилди», — дейилади компания сайтида эълон қилинган баёнотда.

Шу билан бирга, айрим синов линияларида ишлаб чиқариш давом этмоқда, тўхтатилган заводларда ускуналар синовдан ўтказилмоқда.

Японияда 17 мартга ўтар кечаси содир бўлган зилзила туфайли Фукусима префектураси жойлашган мамлакат шимоли-шарқий соҳилларида цунами хавфи юзага келди. Ҳодиса оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлган, 200 га яқин киши жароҳат олган.