Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

Бозорларда гўшт, пиёз ва шакар нархлари ошди.

Фото: «Зелёный базар»

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 10 март ҳолатига бозорларда алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидаги нархларда сотилган:

  • суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 минг–70 минг сўм;
  • қўй гўшти (1 килограмм) — 55 минг–80 минг сўм;
  • картошка (1 килограмм) — 3 минг–7 минг сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 1500–5 минг сўм;
  • сабзи (1 килограмм) — 1000–5 минг сўм;
  • тухум (10 дона) — 6 минг–14 минг сўм;
  • гуруч (1 килограмм) — 5 минг–17 минг 500 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 литр) — 13 минг 600–24 минг сўм;
  • шакар (1 килограмм) — 8 минг–10 минг 500 сўм.

Аввалроқ Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида цемент нархи кўтарилгани хабар қилинганди. Шунингдек, февраль ойида жаҳон бўйлаб озиқ-овқат нархлари рекорд даражага етгани ҳақида хабар берилди.