Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Россияда Instagram блокланади

«Роскомнадзор» «россияликларга нисбатан зўравонликка чақирувлар» туфайли Instagram’га киришни чеклайди.

Россияда Instagram ижтимоий тармоғига кириш Бош прокуратура талабига кўра чекланади, деб хабар қилди «Роскомнадзор» ўз Telegram каналида.

Қайд этилишича, Россия Бош прокуратурасининг талабидан келиб чиқиб, Россия ҳудудида Instagram ижтимоий тармоғига кириш чекланади. «Роскомнадзор» «россияликларга нисбатан зўравонликка чақирувлар» туфайли Instagram’га киришни чеклайди.

«Instagram ижтимоий тармоғи Россия фуқароларига, шу жумладан ҳарбий хизматчиларга нисбатан зўравонлик ҳаракатларига чақириқларни ўз ичига олган ахборот материалларини тарқатмоқда», дейилади хабарда.

Мета вакилининг сўзларига кўра, компания ўзининг ижтимоий тармоқларида бир қатор мамлакатлар аҳолиси учун Россия фуқароларига, жумладан, ҳарбий хизматчиларга нисбатан зўравонликка чақирилган маълумотларни жойлаштиришга қўйилган тақиқни олиб ташлаган.