Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

POSCO International Ўзбекистонда Сеулдаги корхонасидан 120 баравар катта пахта кластери ташкил этади

Фарғона вилоятида 5 минг гектар майдонда кластер қуришга қарор қилинди.

Фото: Sputnik

Жанубий Кореянинг POSCO International компанияси Фарғонада пахта кластерини ташкил қилади. Бу ҳақда Business Korea хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, POSCO International компанияси Ўзбекистонда пахта кластери ташкил этади. Кластер компаниянинг Сеулдаги корхонасидан 120 баравар катта бўлади.

Компания президенти Чжу Сибо Инчеон шаҳридаги Сонгдо қароргоҳида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров билан пахта кластери бўйича бизнес битимини имзолади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон пахта экспорти бўйича жаҳоннинг етакчи бешталигига киради. Мамлакатда қайта ишлаш корхоналарининг пахта етиштиришда бевосита иштирок этадиган пахта кластерларини ривожлантириш рағбатлантирилмоқда.

POSCO International объектларни модернизация қилиш ва экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқариш линияларини қуришга сармоя киритади. Фарғона вилоятида 5 минг гектар майдонда кластер қуришга қарор қилинди. 2025 йилгача экин майдонларини 35 минг гектаргача кенгайтириш режалаштирилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш тартиби белгилангани хабар қилинганди. Шунингдек, Япониянинг JICA агентлиги Фарғонада ипакчиликни тадқиқ қилиш учун грант ажратиши ҳақида хабар берилди.