Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистоннинг январь ойидаги импорти таркиби маълум қилинди

Январь ойидаги импорт ҳажми 2,1 млн долларни ташкил этди.

Фото: «ccicstg.com»

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг 2022 йил январь ойидаги импорти таркиби бўйича ахборот эълон қилди.

Маълум қилинишича, январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 3 миллион 498,2 минг долларни ташкил этган. Бунда импорт ҳажми 2 миллион 98,7 минг доллар ва экспорт ҳажми 1 миллион 399,5 минг долларга тенг бўлган.

Таъкидланишича, 2022 йилнинг январь ойида қайд этилган импорт ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 28 фоизга ошган. Импорт таркибидаги маҳсулотлар ҳажми 1 миллион 951,7 минг долларни ва хизматлар ҳажми 147,1 миллион долларни ташкил этган.

Қайд этилишича, январь ойидаги импорт таркиби қуйидагича шаклланган:

  • машина ва асбоб-ускуналари — 34,2 фоиз;
  • саноат маҳсулотлари — 19,4 фоиз;
  • кимёвий маҳсулотлар — 14,5 фоиз;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари — 10,8 фоиз;
  • хизматлар — 7,0 фоиз;
  • турли тайёр маҳсулотлар — 5,1 фоиз;
  • минерал ёқилғилар — 4,1 фоиз;
  • ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 4,9 фоиз.

Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп телефон импорт қилаётган 5 та давлат хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон энг кўп автомобиль импорт қилаётган 10 та давлат ҳақида хабар берилди.