Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан февраль ойидаги савдо ҳажми маълум қилинди

Қўшни давлатлар билан савдо умумий ташқи савдо айланмасининг 11 фоизни ташкил этди.

Фото: «wgi.world»

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси 2022 йилнинг февраль ойида салкам 960 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, Марказий Осиё давлатларининг республика ташқи савдосидаги улуши 958,7 миллион долларни ёки 11,0 фоизни ташкил этди.

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Қайд этилишича, 2022 йилнинг февраль ойи якуни билан Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 620,1 миллион долларни ташкил этди. Экспорт ҳажми — 141,7 миллион долларга, импорт ҳажми эса 478,5 млн долларга етди.

Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 140,7 миллион долларни ташкил этди. Экспорт ҳажми — 115,0 миллион долларга, импорт ҳажми эса 25,7 миллион долларга етди.

Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 108,8 миллион долларни ташкил этди. Экспорт ҳажми — 18,8 миллион долларга, импорт ҳажми эса 90,0 миллион долларга етди.

Шунингдек, Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 89,1 миллион долларни ташкил этди. Экспорт ҳажми 65,3 миллион долларга, импорт ҳажми эса 23,9 миллион долларга етди.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг сўнгги икки ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон экспортида ва импортида энг юқори улушга эга бўлган давлатлар ҳақида хабар берилди.