Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистоннинг январь ойидаги ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум бўлди

Январь ойида 1,4 млрд долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинди.

Фото: RTM LINES

Ўзбекистоннинг январь ойидаги ташқи савдо айланмаси 3,5 миллиард долларга тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 3,5 миллиард долларни ташкил этган.

Қайд этилишича, экспорт ҳажми 1,4 миллиард долларни ташкил этиб, маҳсулотлар — 1,2 миллиард долларга, хизматлар эса 176,5 миллион долларга етган.

Шунингдек, импорт ҳажми 2,1 миллиард долларга етиб, ундаги маҳсулотларнинг улуши — 1,9 миллиард долларни, хизматлар — 147,1 миллион долларни ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг 2021 йилги ташқи савдо айланмаси таркиби хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 2021 йилги иқтисодий кўрсаткичлари ҳақида хабар берилди.