Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Renault компанияси Москвадаги заводи ишини бир ҳафтага тўхтатади

Таъкидланишича, бунинг сабаби компонентларни етказиб беришда «баъзи узилишлар»дир.

Фото: Андрей Рудаков / Bloomberg

Россиядаги энг йирик 5 та йирик ишлаб чиқарувчилар қаторига кирувчи Renault компаниясининг Москвадаги заводида ишлаб чиқариш 28 февралдан 5 мартгача вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, бунинг сабаби компонентларни етказиб беришда «баъзи узилишлар»дир.

«Узилишлар, биринчи навбатда, транзит мамлакатларда чегара режимларининг мустаҳкамланиши ва бир қатор белгиланган логистика йўналишларини ўзгартириш зарурати билан боғлиқ», дейилади матбуот хизмати хабарида.

Renault вакилининг сўзларига кўра, француз компанияси хорижий ишлаб чиқарувчилар орасида маҳаллийлаштириш бўйича етакчи ҳисобланади. Бироқ бошқа мамлакатлардан юбориладиган баъзи компонентлар ҳам мавжуд.

«Биз ишлаб чиқаришни тезроқ қайта тиклаш учун ечим топиш устида ишлаяпмиз», дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ Renault Group раҳбари Лука де Мео Financial Times нашрига берган интервьюсида Украина инқирози фонида беқарор геосиёсий вазият Россияда, жумладан, АвтоВАЗ ва ​​Renault автомобиль ишлаб чиқаришининг тўхтаб қолишига олиб келиши мумкинлигини айтганди.