Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Россиянинг санкцияга учраган банк карталари Apple Pay ва Google Pay’да ишламайди

Россия Марказий банкининг хабари эълон қилинди.

Фото: «fool.com»

Россиянинг санкцияларга учраган қатор банкларининг карталари Apple Pay ва Google Pay хизматлари билан ишламайди. Бу ҳақда Россия Марказий банкининг хабарида маълум қилинди.

Қайд этилишича, санкциялар остида қолган Россия банкларининг карталари Apple Pay ва Google Pay хизматлари билан ишламайди. Гап «ВТБ», «Совcомбанк», «Новикомбанк», «Промсвязьбанк» ва «Откритие» банкларининг карталари ҳақида кетмоқда.

Бундан ташқари, санкцияларни қўллаб-қувватловчи мамлакатларда рўйхатдан ўтган онлайн-дўконлар ва хизмат агрегаторларида ҳам ушбу банклар карталари билан тўлаш имконияти бўлмайди.

Аввалроқ HamkorBank санкция остида қолган «Сбербанк» билан ўтказмаларни тўхтатгани хабар қилинганди. Шунингдек, Apple Россия банкларининг иловаларини блоклашни бошлагани ҳақида хабар берилди.