Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тожикистондан Ўзбекистонга автобус қатнови йўлга қўйилди

Йўлкира ҳақи Хўжанддан Қўқонгача 100 минг сўмни ташкил этади.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳридан Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Хўжанддан йўлга чиққан йўловчилар «Андархон» чегара масканида кутиб олиниб, Қўқон шаҳрига кузатиб қўйилган. Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраев божхона масканида Тожикистондан келаётган йўловчиларни кутиб олган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Янги халқаро йўналишда иш бошлаган автобус қатнови эрталаб соат 8:00да Хўжанд шаҳридан Қўқонга йўл олади.

Автобус қатнови кеч соат 20:00да Хўжанд шаҳрига охирги йўналишни бажаради. Йўлкира ҳақи Хўжанддан Қўқонгача 100 минг сўмни ташкил этади. Йўловчиларнинг талаб ва истакларига кўра автобус қатнови кўпайтирилиши мумкин.